Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

9-май Хотира ва қадрлаш куни

0 кўрилган

9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан техникумимизда маънавий-маърифий руҳдаги бадиий кеча ташкил этилди.

Мазкур тадбир гуруҳ раҳбари Қудратова Дилфуза бошчилигида 112-гуруҳ талаба-ёшлари томонидан тайёрланиб, юқори савияда ўтказилди. Тадбир давомида уруш ва меҳнат фахрийларининг жасорати, Ватан тинчлиги йўлида фидокорона хизмат қилган инсонларнинг мардонавор ҳаёти ҳақида шеърлар, саҳна кўринишлари ҳамда куй-қўшиқлар намойиш этилди.

Бадиий кеча ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, аждодлар хотирасига ҳурмат ва тинчликнинг қадрига етиш туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Хотира — муқаддас, қадрлаш эса инсонийликнинг олий мезонидир. Фахрийларимизга доимо эҳтиром ва ҳурмат бажо келтирамиз.