Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

“Гендер тенглик фаоли” миллий танловида иштирок этинг

0 кўрилган

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови эълон қилинди.

Танловнинг мақсади — ташкилотларда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб қилиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва гендер тенгликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини янада кенг жалб этиш.

Танловда гендер тенгликни таъминлаш соҳасида юқори натижаларга эришган, ушбу йўналишда жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ўз фаолият йўналишидаги долзарб вазифаларни амалга ошираётган:

— вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмалари;

— нодавлат нотижорат ташкилотлари;

— ҳокимликлар;

— тадбиркорлик субектлари;

— оммавий ахборот воситалари иштирок этиши мумкин.

Танлов 7 та асосий ва 1 та қўшимча номинация бўйича ўтказилади.

Шаҳрисабз шаҳридаги ташкилот ва муассасаларни “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг шаҳар босқичида фаол иштирок этишга чорлаймиз! Аризалар 2026-йил 30-сентабрга қадар қабул қилинади. Мурожаат учун телефон: 91 320 43 71

Танловда фаол иштирок этинг ва гендер тенгликни таъминлашга қаратилган илғор ташаббусларингизни намоён этинг!

Телеграм | Фацебоок | Инстаграм | Ёутубе | Гов.уз