Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

Гуруҳ раҳбарлари ва гуруҳ сардорлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

0 кўрилган

Бугун Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми фаоллар залида гуруҳ раҳбарлари ҳамда гуруҳ сардорлари иштирокида навбатдаги йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилишни ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М. Қобилов олиб борди. Йиғилиш давомида таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, ўқувчилар давомати ва дарсларга ўз вақтида қатнашишини таъминлаш, ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш ҳамда таълим сифатини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, гуруҳ раҳбарларининг ўз гуруҳларида олиб бораётган ишлари, гуруҳ сардорларининг масъулияти, талабалар билан индивидуал ишлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Бириктирилган материаллар

Расмлар

Гуруҳ раҳбарлари ва гуруҳ сардорлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди | Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми