Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

Ўзбек тили байрами муносабати билан техникумда маънавий-маърифий тадбир

0 кўрилган

21-октабр — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан бугун Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади талаба-ёшлар қалбида она тилимизга бўлган муҳаббат ва ҳурматни янада кучайтириш, миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш, ўзбек тилининг бой тарихи, бетакрор жозибаси ҳамда халқимиз маънавий ҳаётидаги беқиёс ўрнини кенг тарғиб этишдан иборат бўлди.

Тадбир давомида ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи, унинг тараққиёти йўлида амалга оширилаётган ишлар, она тилимизни асраб-авайлаш ва унинг софлигини сақлашнинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Талаба-ёшлар томонидан она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, самимий фикрлар ва бадиий чиқишлар намойиш этилиб, тадбирга кўтаринки руҳ бағишланди. Тадбирни Аҳмедова Роҳила ўқитувчи раҳбарлигида ҳамширалик иши 2-курс 203-гуруҳ талабалари тайёрлади.

Бириктирилган материаллар

Расмлар

Ўзбек тили байрами муносабати билан техникумда маънавий-маърифий тадбир | Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми