Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

Президент Администрацияси раҳбари Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникумида

0 кўрилган

Ташриф давомида Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникумида таҳсил олаётган ёшларнинг касбий билим ва кўникмаларни эгаллашга бўлган интилиши алоҳида эътироф этилди.

“Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникумида ўқиётган ёшларнинг иштиёқи, келажакка ишончи мени беҳад қувонтирди”,

  • деди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг мавжуд ҳолати ўрганилди.

Аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида авария ҳолатидаги боғча ўрнида 360 ўринли янги мактабгача таълим ташкилотини қуриш, 43-мактаб биносини тўлиқ таъмирлаш, замонавий лабораториялар, тил ва ижод тўгаракларини ташкил этиш ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун инклюзив шароитлар яратиш белгиланди.

“Фарзандларимиз боғчага қўйган илк қадамидан мустақил ҳаётга кириб боргунига қадар муносиб муҳитда таълим-тарбия олиши керак”,

  • дея таъкидлади Администрацияси раҳбари.

Вебсите | Телеграм | Инстаграм | Фацебоок | Ёутубе | Х

Бириктирилган материаллар

Расмлар

Президент Администрацияси раҳбари Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникумида | Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми