Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

Таълим сифати ва давоматни мустаҳкамлаш: гуруҳларда ўрганиш ишлари

0 кўрилган

Техникум маъмурияти томонидан таълим жараёнининг сифатини ошириш, талабалар давомати ва интизомини мустаҳкамлаш мақсадида гуруҳларда мунтазам равишда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш жараёнида талабаларнинг давомати, дарсларга ўз вақтида келиши, машғулотларга тайёргарлиги, ўқув қуроллари ва дарсликлар билан таъминланганлиги, дарс жараёнидаги фаоллиги, ички тартиб-қоидаларга риоя қилиши ҳамда ўқитувчиларнинг дарс машғулотларини белгиланган тартибда олиб бориши га алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, талабалар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг таълим олиши учун яратилган шароитлар, мавжуд муаммолар ва таклифлари ўрганилмоқда. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинмоқда.

Мазкур ўрганишлардан асосий мақсад — таълим сифатини янада яхшилаш, талабалар учун қулай ва соғлом таълим муҳитини яратиш ҳамда уларнинг билим олишга бўлган масъулиятини оширишдан иборат.

Бириктирилган материаллар

Расмлар

Таълим сифати ва давоматни мустаҳкамлаш: гуруҳларда ўрганиш ишлари | Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми