Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

Очиқ эшиклар куни

0 кўрилган

Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида 2026-йил 12-май куни “Очиқ эшиклар куни” тадбири юқори савияда ташкил этилди.

Тадбирда техникум ҳудудида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларининг 9–11-синф битирувчи ўқувчилари иштирок этиб, техникум фаолияти, мавжуд йўналишлар ва касблар билан яқиндан танишдилар.
Ташриф давомида ўқувчиларга таълим жараёнлари, замонавий ўқув-амалиёт хоналари, яратилган шарт-шароитлар ҳамда касб-ҳунар эгаллашнинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, улар ўзлари қизиққан касблар бўйича амалий жараёнларни кузатиб, керакли таассуротларга эга бўлдилар.
“Очиқ эшиклар куни” тадбири ёшларнинг келажак касбини онгли танлашида муҳим аҳамият касб этиб, уларда касб-ҳунарга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилди.

Очиқ эшиклар куни | Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми