Огоҳлантириш: дарсларни сабабсиз қолдирманг
0 кўрилган
Техникум ўқувчилари!
Сизга Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми маъмурияти томонидан шуни маълум қиламизки, дарс машғулотларида мунтазам қатнашмаслик, узрсиз сабабларга кўра дарсларни қолдириш таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларига зид ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 7-августдаги 466-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг тегишли бандларига мувофиқ, узрсиз сабабларга кўра 74 соатдан ортиқ дарс қолдирган ўқувчилар ўқишдан четлаштирилади.
Шу муносабат билан Сиздан дарс машғулотларига мунтазам қатнашишингизни, ўқув интизомига қатъий риоя қилишингизни ҳамда дарс қолдириш ҳолатларига йўл қўймаслигингизни талаб қиламиз.
Техникум маъмурияти.
